Тухель асосий таркибнинг икки ўйинчисига чиқиш эшигини кўрсатди
Таниқли журналист Жейкоб Штайнберг “Челси” бош мураббийи Томас Тухель асосий таркибнинг икки нафар аъзосини трансферга қўйишга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, германиялик мураббийга икки ҳужумкор футболчи – Кристиан Пулишич ва Ҳаким Зиеш керак бўлмай қолган.
Айни пайтда Кристиан Пулишичга бирорта харидор чиқмаяпти. “Аристократлар” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича, унга даъвогар чиқишига ишонмоқда. Ҳаким Зиешга бир неча клублар қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
“Челси” бу икки ўйинчидан қутилса, уларнинг ўрнига икки нафар янги ҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда.
Фикрлар