Тухел: «Кейн "Бавария"да янги босқичга кўтарилди»
Гарри Кейн Чехияга қарши ўйинда майдонга тушса, Англия терма жамоаси учун 125-ўйинини ўтказиб, Питер Шилтон рекордига еттиради.
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоа сардори Гарри Кейн ҳақида фикр билдириб, унинг миллий терма жамоа сафида 125-ўйини ўтказиши мумкинлигини эслатиб ўтди. Агар Кейн майдонга тушса, у ушбу кўрсаткич бўйича Питер Шилтон билан тенглашади.
«Ростини айтсам, энди у ҳақида янги гап топиш қийин. У “Олтин тўп” учун даъвогарлар орасида. Биз уни шунчалик кўп мақтадикки, энди янги ибора топишнинг ўзи маъносиздек. У нима қилса, энг юқори даражада қилади ва энг муҳими – бунга доимий равишда эришади. Ишончим комилки, у биринчи бўлиб машғулот майдонига чиқади, жамоани қизиш пайтида ҳам бошқаради.
“Бавария”да муҳим етакчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олганидан бери у яна бир поғонага кўтарилди. Бу энг юқори савия – ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида», – деди Тухель.
Изоҳлар (0)