Тухелга кутилмаган жамоадан иш чиқди

“Бавария”дан кетиши кутилаётган Томас Тухель бошқа гранд клублар ўртасида талаш бўладиган кўринади.

Германиялик мутахассисга янги даъвогар чиқди. Журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, “Милан” тажрибали мутахассисни бош мураббийликка таклиф қилмоқчи.

Миланликлар ҳозирги бош мураббий Стефано Пиоли ўрнига португалиялик Жоау Консейскуни олиб келмоқчи. Агар португалиялик мутахассис билан келишув амалга ошмаса, ишга Томас Тухель таклиф қилинади.

Томас Тухель қўл остида “Бавария”нинг чемпионлик серияси тўхтади. Шу боис, мутахассис Мюнхен клубини тарк этиши кутилмоқда. Тухелга “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!