"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель келажаги борасида бир қарорга келди. Германиялик мураббий келаётган ёзда "Бавария"ни тарк этади.

"Sky Sports" нашри хабарига кўра, 50 ёшли мутахассис "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни хоҳламоқда. "Қизил иблислар" мавсум охирида Эрик тен Хагни истеъфога чиқариши кутилмоқда. Аввалроқ Тухелнинг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасида ишлашни хоҳлаётгани ҳақида гапирган эди. Томас фаолияити давомида "Челси", ПСЖ, "Боруссия Д", "Майнц" каби грандларда ишлаган.

АПЛнинг 35-турдан сўнг "Манчестер Юнайтед" 54 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. 12 май куни тен Хаг жамоаси "Олд Траффорд"да Лондоннинг "Арсенал" жамоасини қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун тунда "Реал" ва "Бавария" ўртасида Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси  бўлиб ўтади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию