Тьяго: Мени "Бавария"дан кетяпти деб ким айтди?

"Бавария" футболчиси Тьяго Алькантара ўз атрофида бўлаётган гапларга муносабат билдирди:

"Мени "Бавария"дан кетяпти деб ким айтди? Мен фақат Украинага қарши ўйин ҳақида ўйлаяпман. Бошқа нарса муҳим эмас. Тер-Штеген мени "Барселона"да кўриш ажойиб бўлишини айтибди. Аввало, бундан хурсандман, аммо у жамоада трансферлар билан шуғулланувчи шахс эмас".

Испаниялик хавбек 2013 йилдан бери мюнхенликлар аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!