Тьерри Анри Европа мавсумидаги энг яхши трансферни айтди
Европа футболида жорий мавсумнинг энг омадли трансфери номини афсонавий собиқ футболчи Тьерри Анри айтди. Унинг фикрича, бу шараф «Барселона»га келиб қўшилган Родрига тегишли. Хавбек
«Манчестер Сити» таркибидан Ла Лига клубига ўтган эди. Анри Родрининг маҳорат ва тажрибасини юқори баҳолади.
«Ҳаммамиз биламиз, ўтган йили Родри ўзининг энг яхши ҳолатида эмасди, бироз қийналди, танқид ҳам кўп эшитди. Лекин Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйини ва ҳозир «Барселона»да намоён қилаётган ўйинини кўриб турибмиз.
Мен учун ҳозирча Европадаги мавсумнинг энг яхши трансфери шу. Бунинг сабаби аниқ: у синовдан ўтган, ишини жуда яхши биладиган таянч ярим ҳимоячи. «Олтин тўп» ва футболда қўлга киритган барча ютуқлари бунга ёрқин мисол», – деди Анри.
Эслатиб ўтамиз, Родри учун курашда «Барселона» «Реал»дан илгарилаб кетган эди.

Фикрлар