У бир қарорга келиши керак

“Байер” таркибида ажойиб ўйинлари билан гранд клублар эътиборига тушган Леон Бэйли Англия премьер-лигаси жамоаларидан бирини танлаши керак.

Ямайкалик ярим ҳимоячига Жозе Моуриньо ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик мутахассис 23 ёшли Бэйли Лукас Моура ўрнини босишига ишонмоқда.

Шунингдек, “Эвертон” ҳозирнинг ўзида “Байер” етакчиси учун 30 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Жорий мавсумда  Бэйли Бундеслигада 22 марта майдонга тушди ва бешта гол уриб, учта голли пас узатди. Бэйли сифатли ўйини билан ажралиб туради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!