У жамоадан тезда кет!
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардор Рио Фердинанд “шаҳарликлар” таркибида ўрнини йўқотиб бораётган Жон Стоунзга клубдан тезроқ кетиб, Англия терма жамоасига киришга ҳаракат қилиш кераклигини айтди.
- Стоунз Англия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси эди. Ҳозир эса, навбатдаги Европа чемпионатига чақирув олиши ёки таркибдан четда қолишини ҳам билмайди. Клубда у Николас Отаменди ва Эрик Гарсия билан рақобатлаша олмаяпти. Бунда вазиятда жамоасини ўзгартириш энг тўғри қарор бўлади. Агар у марказий ҳимоячи сифатида терма жамоадан чақирув олишни истаса, “Сити”да қолиб, захирада ўтирмаслиги керак, - деди ўзи марказий ҳимоячи бўлган Рио Фердинанд.
Ўз навбатида, Жон Стоунз хизматларига “Челси”, “Эвертон”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар