У ўзини Ҳабибга қиёслади!

  • 26 май, 18:42
  • 0
  • MMA

Енгил вазндаги португалиялик UFC жангчиси Манел Капе британиялик Муҳаммад Мокаев устидан  ғалаба қозонишига шубҳа қилмаяпти.

 "Мен кўп қиррали жангчиман. Ҳамма мени нокаутларим орқали танийди, шунинг учун Мокаев жанг пайтида тирсак ва тиззаларимга эътибор қаратади. Лекин курашимга эмас. Шунда уни осонлик билан енга оламан. Ахир, мен бу дивизион Ҳабибиман", - деди Капе Cagaside Podcast нашрига берган интервьюсида.

 Эслатиб ўтамиз, Капе(19-6) ва Мокаев(12-0-1 N/C) 27 июнь куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 304" мусобақасида октагонга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!