У суперклубга тўғри келмай қолди

“Ливерпуль”да ўйнаб юрган кезлари дунёнинг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири сифатида  эътироф этилган Жоржиньо Вейналдум бир йил муқаддам ПСЖ таклиф қилган катта маошга учиб, Францияга кўчиб келганди.

Нидерландиялик футболчи янги клубда ўз ўрнини топа олмади. Энди унинг юлдузли онлари ортда қолгани айтилмоқда.

Вейналдум клубдаги омадсиз мавсумидан кейин жаҳон чемпионатига қисқа фурсат қолганда Нидерландия терма жамоасидаги ўрнидан ҳам айрилди.

Энди 31 ёшли футболчи фаолиятини тиклаб олиш учун юртига қайтиб, ўша ерда тўп тепмоқчи. Сўниб бораётган юлдузга “ПСВ Эйндховен” ишонч билдиришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!