U17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар маълум бўлди

U17 Жаҳон чемпионати ярим финал босқичидан ўрин олган Мали ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда французлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Мали ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Европа вакиллари иккита гол уришни уддасидан чиқди.

Шу тариқа, Франция ўсмирлари финалда Аргентинани мағлуб этган Германия термасига қарши майдонга тушади. Финал учрашуви 2 декабрь куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!