Уайлдер: Мен ҳали қайтаман

  • 29 февраль, 2020, 18:57
  • 0
  • Бокс

Супер-оғир вазн тоифасида WBC йўналиши собиқ чемпиони Деонтей Уайлдер Тайсон Фюрига учралган мағлубиятдан сўнг ўз “твиттер” саҳифасида чиқиш қилди:

“Ҳозирча, сенинг қиролинг шу ерда. Мен ҳам ҳеч қаерга кетганим йўқ. Жанг эндигина бошланди. Мен эса шундай қиролманки, ҳеч қачон таслим бўлмайман ва ўлгунимча жанг қиламан. Мен жангчиман, мен кучлиман ва мен қайтаман. Мухлисларимга бор муҳаббатимни бағишлайман. Бир неча ойдан сўнг учрашамиз.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер WBC йўналиши чемпионлиги унвонини сўнгги 5 йилда ўзида сақлаб келаётганди. Фюрига қарши жангнинг 7 роундида Уайлдернинг мураббийи рингга оқ сочиқ ташлаганлиги сабабли техник нокаут эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!