
УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларига яна ўзгартириш киритмоқчи
УЕФА кейинги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигасида қўшимча бўлимларни бекор қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
"Bild" нашри маълумотларига кўра, ҳозирда Европа футболининг бошқарув органи Чемпионлар лигасини ўтказиш регламентига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар юзасидан клублар фикрини ўрганмоқда.
Хабарларга кўра, УЕФА ЕЧЛ плей-офф босқичида қўшимча бўлимларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Икки ўйин якунида ҳисоблар тенг бўлган тақдирда, ғолибни пенальтилар серияси орқали аниқлаш таклиф этилмоқда. Бу ўзгариш футболчиларга бўлган жисмоний юкламани камайтириши кутилмоқда.
Шунингдек, умумий босқич жадвалининг юқори 8 таликка кирган ва 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олган жамоалар плей-оффнинг барча босқичларида пастроқ ўринларни эгаллаган жамоаларга қарши жавоб ўйинларини ўз майдонларида ўтказиш қоидасини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ҳозирча бу қоида фақат нимчорак финал босқичига тааллуқли.
Бундан ташқари, бир мамлакатга тегишли клубларни чорак финал босқичигача ажратиб қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Сабаби, бундай ўйинлар дастлабки босқичларда мухлислар ва трансляция эгалари учун қизиқарли бўлмайди, деб ҳисобланмоқда.
Чемпионлар Лигаси низомига ўзгартириш киритилиши ҳақидаги қарор УЕФА Мусобақалар қўмитаси томонидан 30 май куни Мюнхенда ўтказиладиган УЕФА ассамблеясида қабул қилиниши мумкин.
Фикрлар