УЕФА еврокубокларнинг қолган қисмини янги форматда ўтказмоқчи

  • 19 май, 2020, 21:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА ижроқўми 17 июнь куни коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган еврокубокларни қандай давом эттириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финалдан бошлаб беллашувларни биттадан ўйиндан иборат тарзда, ярим финал ва финал ўйинларини эса битта шаҳарда, яъни Истанбулда ўтказмоқчи.

Европа лигасида ҳам мавсум айнан шу тартибда якунланиши айтилмоқда.

УЕФА Чемпионлар лигасини 8 августдан, Европа лигасини эса 6 августдан бошлаб давом эттирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!