УЕФА Европа лигасида мавсум қандай якунланади?
Коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган УЕФА Европа лигасида мавсум қандай якунланиши бўйича якуний қарор эълон қилинди.
УЕФА расмий сайтининг хабар беришича, 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари 5-6 август кунлари бўлиб ўтади. Чорак финал ҳамда ярим финал учрашувлари эса 1 та ўйиндан иборат мини турнир шаклида Германиянинг Кёльн, Дуйсбург, Дюссельдорф ва Гельзенкирхен шаҳарларида ўтказилади. Ҳал қилувчи финал ўйинига эса Кёльн шаҳри мезбонлик қилади.
Ушбу турнир 10-21 август кунлари оралиғида бўлиб ўтади.
Фикрлар