УЕФА фақат бир шарт эвазига "Ювентус"га ёрдам беришга тайёр

Айни пайтда Суперлига лойиҳасини фақат учта клуб очиқ қўллаб-қувватламоқда - "Барселона", "Реал" ва "Ювентус". Турин клуби Италияда тергов остида. Жамоа ҳисобидан аллақачон 15 очко олиб ташланди ва бу якуний жазо эмас, чунки ҳозир ваколатли органлар молиявий ҳисоботни четлаб ўтиш орқали тўланиши мумкин бўлган иш ҳақини ўрганмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, агар "Ювентус" Суперлига режаларидан мутлақ воз кечса, УЕФА терговда “кекса синьора”га ёрдам беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Суперлига ғоясини Европанинг 12 гранд клуби қўллаб-қувватлаган эди. Бироқ кейинчалик уларнинг 9 нафари мухлислардан норози бўлиб, тезда бу фикридан қайтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!