УЕФА "Газпром" билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин
Россиялик машҳур спорт шарҳловчиси ва блоггер Василий Уткин УЕФА ва “Газпром” ўртасидаги муносабатларнинг қандай ривожланиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилди. Унинг фикрича, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик тез орада тугайди.
“Менимча, яқин орада УЕФА “Газпром” билан еврокубокларга ҳомийлик қилиш ҳақидаги келишувни бекор қилади. Навбатдаги ўйин кунига қадар шундай бўлади деб ўйлайман”, - деб ёзди Уткин ўзининг телеграмдаги каналида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА раҳбарияти жорий сиёсий вазият туфайли Чемпионлар лигаси финалини Санкт-Петербургдан Парижга кўчиришга қарор қилган эди. Россия ва Украина жамоалари режалаштирилган барча халқаро ўйинларни нейтрал майдонда ўтказишади.
Фикрлар