УЕФА Инфантинонинг маҳбубасига пул тўлаганини тасдиқлади
УЕФА ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг эҳтимолий маҳбубаси сифатида тилга олинган ходимага компенсация тўлангани ва ўқиши молиялаштирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда аввалроқ The Telegraph нашри хабар берган эди.
«Биз ушбу шахс ишдан бўшатилган пайтда унга тегишли тартибда компенсация тўланганини тасдиқлаймиз. Шунингдек, у бизнес-мактабдаги МВА дастурида ўқиши учун молиявий қўллаб-қувватлаш олган», – дейилади УЕФА баёнотида.
Ташкилот вакилига кўра, ушбу тўловлар ўша вақтда амалда бўлган ички қоидаларга тўлиқ мос бўлган. «Бу қоидалар 2016 йилда қатъийлаштирилган», – дея қўшимча қилган УЕФА вакили.

Фикрлар