УЕФА мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодларни эълон қилди. Уларнинг барчаси германиялик

УЕФА ортда қолган 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши бош мураббийига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайтидаги маълумотга кўра, ушбу номга Ханс-Дитер Флик («Бавария»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Юлиан Нагельсманн («РБ Лейпциг») номзоди даъвогарлик қилмоқда.

Флик қўл остидаги “Бавария” ўтган мавсум Германия чемпионати ва кубоги, қолаверса, Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритди ва требл қайд этди.

Клопп эса “Ливерпуль”ни 30 йиллик танаффусдан сўнг яна Англия чемпиони қилди.

Нагельсманн “РБ Лейпциг”ни ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!