УЕФА МЮнинг Европа лигасидаги иштироки бўйича якуний қарорга келди

Сер Джим Рэтклифф ва ИНEОСнинг бошқа иштирокчи "Ницца"га эгалик қилишига қарамасдан, "Манчестер Юнайтед"га кейинги мавсумда Европа лигасида иштирок этишга рухсат берилди.

"Қизил иблислар" Премьер-лигада саккизинчи ўринни эгаллаганидан сўнг, 2024/25 йилги мавсумни Еврокубокларсиз ўтказиши аниқ эди. Бироқ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити" устидан қозонилган кутилмаган ғалаба уларга Европа лигаси йўлланмасини тақдим этди.

Ўтган ҳафта чиққан хабарларга кўра, МЮнинг мусобақадаги иштироки гумон остида эди. Чунки, Рэтклифф, шунингдек, Лига 1 да бешинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланма олган Франциянинг Ниццаликларнинг ҳам эгасидир.

УЕФА қоидаларига кўра, бир инсон эгалигида бўлган икки жамоа бир мусобақада қатнаша олмаслиги ва "Ница" юқори ўринни қайд этгани сабабли, "қизил иблислар"ни Конференциялар лигасига тушиб қолиш хавфи бор эди.

Ўтган ҳафта ИНEОС баёнотига кўра, бу масала бўйича УЕФА билан мулоқот давом этмоқда ва "The Times" нашри "Манчестер Юнайтед" ва "Ницца"га Европа Лигасида иштирок этишга  рухсат берилганлиги ҳақида хабар берди.

Манба томонидан ошкор қилинган ҳужжатга кўра, УЕФА келажакда ушбу қоидаларни такомиллаштиришга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Сити" ҳам "Юнайтед"га ўхшаш муаммога дуч келган "Жирона" келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олди, аммо улар ҳам биргаликда рақобатлаша оладиган бўлдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!