УЕФА нега Инфантинони танқид қилди?

CHERY AUTO

УЕФА ФИФА президенти Жанни Инфантинони умумфутбол манфаатларидан кўра шахсий сиёсий манфаатларни устувор қўйишда айблади.

16 май куни Парагвай пойтахти Асунсонда ФИФА конгресси йиғилиши бўлиб ўтиши керак. Инфантино Қатардан ўз вақтида қайтиб келишга улгурмагани сабабли йиғилиш уч соатга кечиктирилди. Бунинг сабаби Араб мамлакатида ФИФА раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказган эди.

"Сўнгги дақиқаларда жадвалнинг ўзгартирилиши, афтидан, шахсий сиёсий манфаатларга хизмат қилиш учун амалга оширилган бўлиб, бу футбол манфаатларига хизмат қилмайди ва унинг манфаатларини иккинчи ўринга суриб қўяди" - дейилади УЕФА баёнотида.

Аввалроқ ҳам Инфантино Трамп билан учрашган ва Америка раҳбари билан Россия терма жамоасини халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласини муҳокама қилган эди. Таъкидлаш жоизки, АҚШ 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган уч давлатдан бири ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию