УЕФА президенти Бельгия клублари еврокубоклардан четлатилиши мумкинлигини айтди

УЕФА президенти Александр Чеферин мавсумни муддатидан аввал якунлашга қарор қилган Бельгия клубларига келгуси мавсумда еврокубоклар эшиги ёпилиши мумкинлигини айтди.

“Бельгия ва у каби чемпионатини муддатидан аввал якунлашни хоҳлайдиган давлатлар ўз жамоаларининг еврокубоклардаги иштирокига тўсқинлик қилиши мумкин. Еврокубоклар иштирокчилари мавсум батамом якунлангандан кейингина аниқланади. Шу боис уни муддатидан аввал якунлаш, белгиланган қоидаларнинг бузилишига олиб келиши мумкин”, - дейди Чеферин.

Кеча УЕФА ҳам қитъанинг барча футбол федерация ва ассоциацияларига юқоридаги мазмунда хат юборган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)