УЕФА россиялик ҳакамларни ҳам еврокубоклардан четлатди

УЕФА ҳозирча ўз шафелигида ўтадиган еврокубок ўйинларига россиялик ҳакамларни тайинламасликка қарор қилди.

“Р-Спорт” хабарига кўра, дастлаб дисквалификация фақат Россия клубларига нисбатан қўлланилган, аммо ҳозирги шароитдан келиб чиққан ҳолда, санкциялар ҳали еврокубок ўйинларига тайинланмаган россиялик ҳакамларга ҳам таъсир қилади. УЕФА энди россиялик ҳакамлар учун хорижга чиқиш жуда қийин бўлишини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал УЕФА ва ФИФА Россия  терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан четлатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!