УЕФА Руминияга қарши ўйинга келмагани учун Норвегияга техник мағлубият ёзди

Норвегия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигасининг 5-туридан ўрин олган Руминияга қарши ўйинга етиб келмади ва шу боис учрашув ўтказилмади.

Гап шундаки, Норвегия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус пандемияси туфайли терма жамоага хорижга чиқишни тақиқлаган. УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Руминияга қарши ўйинга келмагани учун Норвегия терма жамоасига 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Энди Норвегия футбол федерацияси беш кун ичида УЕФАдан нимага асосланиб бундай қарор чиқарганини талаб қилиши мумкин. Шундан кейин иш апелляцияга берилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)