УЕФА суперкубоги. "Реал" Козим Арипов бошчилигидаги "Айнтрахт"га қарши майдонга тушади
Бугун тунги 00:00 да УЕФА суперкубоги доирасида "Реал" Мадрид - "Айнтрахт" ўйини старт олади. Учрашув Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақа Европанинг икки энг нуфузли турнирида ғалаба қозонган жамоалар ўртасида бўлиб ўтади. "Реал" Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлса, "Айнтрахт" Европа лигасида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" мазкур суперкубокда ғалаба қозонса, энг кўп ғолиб бўлган жамоалар қаторидан жой олади. Ҳозирга келиб, "Барселона" ва "Милан" клублари бу турнирда 5 маротаба зафар қучган. "Реал" ҳисобида эса 4 та УЕФА суперкубоги мавжуд.
Фикрлар