УЕФА Суперкубоги. "Реал" ва "Айнтрахт" ўртасидаги учрашувда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

Европа Суперкубоги "Реал" - "Айнтрахт" ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилинди. Унга кўра, беллашувни Майкль Оливер (Англия) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

Унга қанотларда Стюарт Барт ва Симон Беннет (иккаласи ҳам Англия) ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Донатас Румшас (Литва) номи келтирилган. 

Шунингдек, ВАРда польшалик Бартош Франковски ва португалиялик Тьяго Бруно Лопес Мартинс иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Суперкубок 10 май куни 00:00да старт олади. Беллашув Финльяндия пойтахти Хельсинки шаҳридаги "Олимпия" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!