УЕФА суперкубогини англиялик ҳакамлар бошқаради

24 сентябрь куни Будапешт шаҳрида УЕФА Суперкубоги бўлиб ўтади. Европа футболи мутасаддилари бу ўйин учун ҳакамлар бригадасини эълон қилди.

Бош ҳакам Энтони Тейлор. Унга қанотларда ҳамюртлари Гэри Бесиук ҳамда Адам Нанни ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Исроилдан Орель Гринфельд.

Шунингдек, Тейлорга ВАР тизими орқали Стюарт Атуэлл ҳамда Пол Тирни кўмаклашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!