УЕФА Туркия олдидаги ноқулайликни қандай бартараф қилмоқчи?
УЕФА 2021 йилги Суперкубок баҳсини Шимолий Ирландия пойтахти Белфастдан Истанбулга кўчирмоқчи. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, УЕФА шу тариқа ушбу мавсумдаги Чемпионлар лигаси финалини Туркиядан Португалияга кўчириш оқибатларини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.
УЕФА ҳозирда Туркия футбол маъмуриятига 2 та вариантни таклиф қилмоқда. Булар, 11 август куни бўладиган УЕФА Суперкубоги ҳамда 2023 йилги Чемпионлар лигаси финали мезбонлиги.
Аслида 2020 йилги Чемпионлар лигаси финали Истанбулда ўтказилиши керак эди. Бироқ, пандемия туфайли кетма-кет 2 йил ушбу ўйин бекор қилинди.
Фикрлар