УЕФА вакили Ўзбекистонда. У 20 кун футболимиздаги вазиятни ўрганади (Фото)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФA билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйганди. Мана шу ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида УЕФA вакили Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича ўрганиш, юртимиздаги мураббийлар иш фаолияти ва тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда тажриба алмашиш, техник директор лавозимига номзодларга қўйиладиган талаб ва тавсиялар бўйича маълумот бериш каби вазифаларни мақсад қилган.

Бугун куннинг биринчи ярмида Рожер Мейхри Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди. ЎФA раҳбарияти билан учрашувда Ўзбекистонда УЕФA билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар дастури муҳокама қилинди.

УЕФA консултанти Ўзбекистонда деярли 20 кун давомида мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб, жойлардаги футбол билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш ҳамда ўз хулоса ва таклифларини тақдим этишни режа қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
29/10/2020 20:23
Насафга Осиё Чемпионлар чикишига йулланма беришга ёрдам берса яхши буларди
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
29/10/2020 19:12
Uyinlarni ham kursatish kerak.va undan keyin usha uyinga qanday qaror chiqarilgani va boshqa malumotlarni ham kursatish kerak. Oddiy misol bugun Bizning fudbol kurdim. Refi taymga Metalurk Nasaf uyiniga tuhtalmadi ham. bulmasa qancha mamentka sudiya adashdi va Komoliddin tojiev qanaqa qupol uynadi bulmasa. Nomigagena tuhtaldi. boshqa uyinlarga. lekin eng Qupol hattolarga yul quygan sudiyaga chora kurilmadi ham. qisqasi. Sayt hodimlari agar sela muhlisla uchun ishlasangla kutamiz. seladan endi. Mutahasisla bilan Savol javob qilishlarizni