УЕФАдаги россияликлар четлатилмайди!

  • 01 Mar 18:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюков Россия футболига қарши санкцияларга қарамай, УЕФА Ижроия қўмитаси аъзоси сифатидаги лавозимини сақлаб қолишини маълум қилди.

“Четлатишлар УЕФА Ижроия қўмитаси ва УЕФА эксперт гуруҳларида фаолият юритадиган россиялик амалдорларга таъсир қилмайди”, — дейилади ташкилот матбуот хизмати изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Россиянинг барча жамоа ва клубларига нисбатан санкциялар жорий этиб, уларни халқаро мусобақалардан четлатди.

Comments

You must be logged in to commet!