Бироздан сўнг Россия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Уфа" ва "Урал" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция қилиб боради. 

Уфа

  • Тимур Жамалетдинов 51', 68'
  • Комнен Андрич 63'

Кубок 1/8 финал

03/03/2021, 13:00

3
:
0
Тугади

Урал

    45'
    90'

    • 85'

      Страндбергнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

    • 80'

      Жамалетдинов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Голубев ҳаракат қилади

    • 79'

      "Уфа"да ўзгариш: Бизоза ўрнига Сисуев, Ўрунов ўрнига эса Камилов туширилди

    • 78'

      ЗАРБАААА! Ўруновда яхши имконият бўлганди, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

    • 69'

      "Урал"да ўзгариш: Эль Кабир ўрнига Ибрахимая туширилди

    • 67'

      ГООООООООООООООЛ! Жемелятдинов чиройли зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди

    • 65 '

      Комнен Андрич ўрнига Кротов туширилди

    • 64'

      Мрзляк огоҳлантирилди

    • 61'

      ГООООООЛ! Андрич 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади

    • 60'

      Калининнинг қўлига тўп тегди ва ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, "Урал" дарвозасига пенальти белгилади

    • 52'

      Жемелетдиновнинг пасига легионеримиз Остон Ўрунов ассистни амалга оширди

    • 51'

      ГООООООЛ! Тимур Жамелетдинов учрашувда ҳисобни очди

    • 48'

      Иккинчи бўлимни "Уфа" фаолроқ бошлади

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди

    • 45+1'

      Танаффус!

    • 45+1'

      Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

    • 43'

      Константин Плиев рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

    • 40'

      Бизоза огоҳалнтирилди

    • 36'

      ВУУУУУҲ! Урунов кучли ва аниқ зарба йўллади. Коноваловдан сейв!

    • 34'

      Сухов Коноваловга узатма амалга оширганди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

    • 31'

      "Урал" фойдасига пенальти белгиланиши кутилганди, бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қилиб қарорини ўзгартирди

    • 27'

      "Уфа"да яхшим имконият бўлиши мумкин эди, лекин ҳимоячи Страндберг ишончли ҳаракат қилди

    • 24'

      "Уфа" ҳозиргача айтарли бирорта хавфли вазият содир этмади

    • 20'

      "Урал" футболчилари тўп билан кўп ишлаяпти. Тўп назорати меҳмонларда

    • 15'

      Мрзляк жарима майдони ичига кириб борди ва Жамалетдиновга тўпни узатди. Аммо у тўпга ета олмади

    • 12'

      Егоричевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

    • 5'

      Калинин бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан узатилган тўп самараси якунланди

    • 2'

      "Урал" дастлабки дақиқаларданоқ ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди 

    • 1'

      Ассалому алайкум Россия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Уфа" ва "Урал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар