
"Уфа" бош мураббийи "Хоразм"га қарши ўйиндан сўнг қандай фикрда?
Россия биринчи дивизион иштирокчиси – “Уфа” клуби Анталиядаги назорат учрашувида Урганчнинг “Хоразм” жамоасига қарши майдонга тушди.
Мазкур қарама-қаршиликда “Уфа” клуби “Хоразм” дарвозасига жавобсиз учта гол уришга эришди.
Ўйиндан сўнг “Уфа” клуби бош мураббийи Омари Тетрадзе фикрлари билан ўртоқлашди.
- Эндиликда нафақат синов ўйини, балки бутун тайёргарлик даврини ҳам сарҳисоб қилиш мумкин, - дея гап бошлади, Омари Михайлович. - Бугун Туркия йиғинидаги сўнгги ўйин бўлди. Мен уни ижобий, яхши ўйин ва яхши натижа билан якунлашни истадим. Албатта натижа – 3:0. Бизни қониқтирди. Жамоада ғалаба руҳи бор. Йигитлардан доим талаб қилган нарсамиз – бизга қарши голсиз вазифасининг 50 фоизи бажарилди. Аммо ҳимояда ҳали ҳам муаммолар бор. Буни устида ишлаш керак. Қувонарлиси шундаки, йигитлар чарчоққа қарамай, ўз иродасини намойиш этиб, ишончли ғалабага эришди. Режамизга кўра, 21, 22, 23 февраль кунлари дам олиш, 24 февралдан эса чемпионатга тайёргарликни бошлаймиз.
- Жамоа Туркияда машғулотларни давом эттирадими?
- Ҳа, 27 февралга қадар Туркияда бўламиз ва шу ердан тўғри ўйинга борамиз.
- Айрим футболчилар Туркиядан “Уфа”даги базага кетишганми?
- Айтганимдек, биз ҳозирда чемпионатни давом эттириш учун тайёргарлик кўряпмиз. Шунинг учун баъзи футболчилар Туркия йиғинини тарк этишди ва биз уларни Уфада кутиб оламиз. Шунингдек, биз билан бирга бўлган ёш йигитлар, шогирдларимиз ҳам асосий жамоа қайтиши билан машғулотларга жалб этилади. Улар жуда яхши таассурот қолдирдилар. Лекин бугун олдимизда бошқа вазифалар турибди. Ушбу вазифаларни бажариш учун бизга қийин вазиятдан чиқишимизга ёрдам берадиган кўпроқ тажрибали йигитлар керак.
Фикрлар