УФА ва "Насаф" жаримага тортилди
Икки кун ичида ОФК тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Насаф” клубига қарши учта қарор қабул қилиб, УФАни 5000 доллар ва “Насаф”ни 50375 доллар жаримага тортди.
Сурияга қарши Осиё кубоги ўйинига мухлислар сайёҳлик агентликлари рекламаси туширилган футболкаларда келганлиги учун УФА жазоланди.
“Насаф” – Чемпионлар лигаси доирасидаги “Ас-Садд”га қарши ўйинда мухлислар тош отиб, ҳакам ёрдамчисига зарба бергани, “Шаржа”га қарши ўйинда эса рақиб футболчиларининг кўзига лазер нури билан ҳалақит бергани учун.
Фикрлар