UFC 242 мусобақасида Салихов ва Ахмедов ғалаба қозонишди, Жожуа техник нокаут билан ютқазди

Шу дақиқаларда Абу-Дабида UFC 242 кечаси бўлиб ўтмоқда. Унга кўра, иккита россиялик ғолиб бўлди.

Омари Ахмедов хакамларнинг якдил қарорига кўра, Зак Каммингсни мағлуб этди ва шу тариқа ўзининг сўнгги 5 жангидан тўртинчи ғалабасига эришди.

Муслим Салихов биринчи раунддаёқ рақиби Нордин Талебни нокаутга учратиб, ажойиб ғалабага эришди.

Шунингдек, Абу-Дабида ўзининг дебют жангини ўтказган "Ахмат" клуби аъзоси Лиана Жожуа рақибаси Саре Морасга техник нокаут билан ютқазди.

Эслатиб ўтамиз, Абу-Дабидаги оқшомнинг асосий тўқнашуви Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье ўртасида кечади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mironshox
08/09/2019 05:58
Habibga qoyil
&
Mironshox
08/09/2019 05:58
Habibga qoyil