UFC 249 да "Илонлар тўқнашуви" бўлади

  • 5 май, 2020, 18:02
  • 0
  • MMA

 9 май (Тошкент вақти билан 10 май) куни "UFC 249" турнири бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу жанг кечасига бўлган қизиқиш ҳар доимгиданда юқори, десак муболаға бўлмаса керак. Чунки узоқ кутилганлиги, қолаверса айни кунда коронавирус панемияси туфайли катта мусобақалар ўтказилмаётганлигини инобатга олсак, бутун жаҳон ушбу турнирга диққат эътиборини қаратган. Ўз ўрнида турнир карди ҳам аъло даражада танланган. Жастин Гэтжи - Тони Фергюсон, Генри Сехудо - Доминик Круз, Френсис Нганну – Жаирзиньо Розенстрайк, Энтони Петтис - Дональд “Ковбой" Серроне, Юрайя Холл - Роналдо “Жакаре” Соуза, Алексей Олейник – Фабрисио Вердум, Джереми Стивенс - Кэлвин Каттар,  Грег Харди - Йорган Де Кастро, Карла Эспарза - Мишель Уоттерсон, Висенте Люк - Нико Прайс, Брюс Митчел - Чарльз Роса, Райан Спэнн - Сэма Алви бир-бирига мос бўлган рақиблар. 

Тўғри, асосий карддаги жуфтликлар тўқнашувига эътибор янада кўпроқ бўлиши шубҳасиз... Лекин анчадан буён ММА, жумладан, UFC ни мунтазам томоша қилиб борадиган мухлисларни яна бир жанг жуда қизиқтираётганлиги аниқ. Бу тўқнашув гарчи, титул учун кечадиган жанглар соясида қолаётган бўлса-да, лекин услублар тўқнашуви нуқтаи назардан улардан асло қолишмайди.

Бу Фабрисио Вердум ( 23-8-1) ва Алексей Олейник (58-13-1) ўртасидаги жангдир. Нега? деган табиийки савол туғилади. Бунга бироз изоҳ бериб ўтамиз. Ҳар иккиси ММА оламидаги “сабмишн”лар яъни бўғиш усулининг усталари ҳисобланади. Улар асосан ғалабаларини ушбу услуллар эвазига тантана қилишган. Мисол учун, Вердум фаолиятидаги 23 та муваффақиятнинг 11 тасини шу услуб орқали қўлга киритади. Бу 48 % дегани. Олейник эса, фаолиятидаги 58 та ғалабасининг 46 тасига “сабмишн” орқали эришади. Бу 79 % даганидир. Алексейнинг ўзи ҳам  интервьюларидан бирида Вердум билан тўқнашувимиз оғир вазнда кимнинг “сабмишн”лар қироли эканлигини аниқлаб беради, деган эди.

ааа

Энди уларнинг имкониятлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, бразилиялик Фабрисио Вердумнинг допинг сабабли четлатилганидан сўнг, илк жанги бўлади. У сўнги жангини 2018 йил 17 мартда UFC Fight Night 127 турнирида россиялик Александр Волковга қарши ўтказиб, нокаут эвазига мағлуб бўлганди. Украиналик жангчи эса, бир неча ой аввал яъни 2020 йил 18 январдаги UFC 246 турнирида Маурисио Гринни айнан ўзининг севимли услубида мағлуб этганди. Ундан аввал кетма-кет Алистар Оверим ҳамда Уолт Харрисдан мағлубиятни қабул қилиб олган.  

Бу фактларни келтиришимизга сабаб, ҳар иккиси ҳам айни ҳолатда жуда зўр формада деб бўлмайди. Қолаверса ҳар иккиси 42 ёшни қаршилашга ҳам улгуришган. Бир хил услублар тўқнашувида албатта, бироз бўлсада, ранг-баранг ҳаракат қила оладиган жангчида имконият кўпроқ бўлади. Бу борада эса, бразилиялик қисман устунроқ саналади. Чунки, у Олейникка нисбатан тик туриб, яъни “стойка”да ҳам жанг олиб бора олади. Лекин унинг битта минус томони анчадан буён расмий жангларда иштирок этмаганлигида деб айта оламиз. Хуллас, “илонлар тўқнашуви” даги имкониятларни 50%-50% десак тўғри бўлар... Албатта, бу бизнинг шахсий фикрларимиз ва тахминларимиз. Кимнинг имконияти юқори ва якунда ғолиб ким бўлади? Буни тез орада билиб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!