
"UFC 321" турнирида яна бир супер жанг ўтказилиши мумкин
25 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида "UFC 321" турнири бўлиб ўтади.
Бугун россиялик таниқли ММА устаси Умар Нурмагомедов унда иштирок этишини айтиб ўтди.
"Менежерим менга қўнғироқ қилиб, Абу-Дабида жанг таклиф қилди. Шундан сўнг, жамоа билан маслаҳатлашиб, ушбу таклифга рози бўлдик. Очиғи, бу менга ҳам ёқди. БААда мухлисларим кўпроқ. Рақибим келсак, у тез орада маълум бўлади", - деди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 321" нинг марказий тўқнашувида Том Аспиналл ва Сирил Ган ўзаро кураш олиб бориши режалаштирилган.
Комментарии