
UFC нинг айни пайтдаги энг асосий юлдузлари ким?
Таниқли мураббий Хавьер Мендез айни пайтда UFC нинг икки энг катта юлдузи ким эканини айтди.
“Оғир вазнда амалдаги чемпион Жон Жонс ва P4P етакчиси Ислом Махачев ҳозирда UFC нинг асосий юлдузлари. Айни дамда улардан машҳур жангчи йўқ" - дея Мендезнинг сўзларини келтирди "Red Corner MMA".
Эслатиб ўтамиз, Жонс ҳозирда вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши UFC жангчилари рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда эса Грузия вакили Мераб Двалишвили жойлашган.
Фикрлар