
"UFC on ESPN 67" турнири. Бо Никалнинг ғалабали сериясига нуқта қўйилди
Айни пайтда Америка Қўшма Штатларида аралаш яккакурашлар бўйича "UFC on ESPN 67" турнири бўлиб ўтмоқда. Унинг "co-main event" тўқнашувида мезбонлар вакили Бо Никал ва нидерландиялик Ренье де Риддер ўзаро кураш олиб борди.
Дастлабки раунддаёқ рақибдан кўра фаолроқ ҳаракат қилган Риддер 2-раундга келиб, америкалик жангчини техник нокатга учратди.
Маълумот учун, Бо Никал ММА даги профессионал фаолияти давомида биринчи бор мағлуб бўлди. Бунга қадар у кетма-кет етти баҳсда ғалаба қозонган эди.
Фикрлар