UFC собиқ чемпиони яна ҳибсда!

  • 18 сентября, 11:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Би Жей Пенн яна полиция қўлига тушди. 46 ёшли жангчи Хило шаҳрида суд қарори билан тақиқланган ҳудудга киргани учун қўлга олинди.

Tecno

Бу — сўнгги беш ой ичида унинг камида бешинчи ҳибсга олиниши. Пенн ҳеч қандай қаршиликсиз ушланган ва эртаси куни унга расмий айблов қўйилди. Гаров миқдори $2000 этиб белгиланди ва у тез орада тўлаб, озод қилинди.

Маълум қилинишича, ММА фахрийси Капгра синдромидан азият чекади. Бу кам учрайдиган руҳий бузилиш бўлиб, унда одам ўз яқинларини гўёки уларнинг нусҳалари билан алмаштирилган деб ҳисоблайди. Пенн аввалроқ ўз оиласини ҳукумат агентлари деб атаган ва улар унинг мол-мулкини тортиб олишни хоҳлашаётганини айтган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию