UFC собиқ жангчиси: "Жек Маддалена Ислом Махачевни мағлуб этиши аниқ, сабаби..."

  • 5 сентября, 06:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ жангчиси Дин Томас австралиялик Жек Делла Маддалена (18-2) россиялик Ислом Махачев (27-1) ўртасидаги чемпионлик жангига изоҳ берди. 

Tecno

"Маддалена – ҳақиқий янги нафас. Мен унинг Махачев устидан ғалабасига ишонаман. Бунда асосий ролни унинг жиу-житсу мураббийи Крейг Жонс ўйнайди. У ММАда жиу-житсудан фойдаланишга ўзгача ёндашади, кўпчилик жангчилар бу услуб билан ҳали тўлиқ таниш эмас. Жекда энди мураббийи билан майда деталлар устида ишлаш учун вақт бор. Бу усуллар, қўл ушлашлар, позициялар уни янада кучли қилади. Ҳа, австралияликни йиқитиш мумкин, бироқ ушлаб қолиш жуда қийин. Бундан ташқари, у тик туришда аниқ зарба бериши билан ажралиб туради", – деди Томас "ММА Junkie" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев ва Жек Маддалена ўртасидаги баҳс 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию