UFC тарихидаги энг ёш жангчи Рауль Росас яна октагонга қайтмоқда!
UFC тарихидаги энг ёш жангчи Рауль Росас яна октагонга қайтмоқда!
UFC тарихидаги энг ёш жангчи (17 ёш, 11 ой, 13 кунлигида биринчи жангини ўтказган) мексикалик Рауль Росас Джуниор (7-1) яна октагонга қайтмоқда. У ҳам бошқа ҳамюртлари сингари Мексика мустақиллик байрами санаси 16-сентябрьда бўлиб ўтадиган UFC Noche: Grasso vs. Shevchenko 2 турнирида жанг қилади. Ўша куни Раульга америкалик Терренс Митчелл (15-3) рақиблик қилади.
Росас сўнгги жангини 8-апрель санасида UFC 287 турнири доирасида Кристиан Родригезга (8-1) қарши ўтказган ва очколар ҳисобига мағлуб бўлган эди. Митчелл эса 8-июль санасида Кемэрон Саайманга (8-0) қарши жанг қилган ва биринчи раундда нокаутга учраган эди.
16-сентябрь санасида Лас-Вегаснинг T-Mobile Arena саройида бўлиб ўтиши кўзда тутилган UFC Noche: Grasso vs. Shevchenko 2 турнири тўлиқ карди билан танишинг:
АСОСИЙ КАРД
Алекса Грассо - Валентина Шевченко;
Джек Делла Маддалена - Кевин Холланд;
Даниэль Родригез - Сантьяго Понзиниббио;
Рауль Росас Джуниор - Терренс Митчелл;
Энтони Эрнандез - Роман Копилов.
ПРЕЛИМ КАРД
Лупита Годинез - Сэм Хьюз;
Эдгар Хаирез - Даниэль Ласедра;
Синтия Калвильо - Элиз Рид;
Даниэль Зеллхюбер - Кристос Гиагос;
Фернандо Падилья - Кайл Нелсон;
Натан Лэйви - Алекс Рейес.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир Ўзбекистон вақти билан 16-сентябрьдан 17-сентябрьга ўтар кечаси тонгги 04:00 да старт олади. Асосий кард баҳслари эса 07:00 да бошланади.
Фикрлар