UFC ташкилотининг ўтган йилги даромадлари миқдори маълум қилинди.
2022-йилда UFC яна бир бора ўзининг даромадлар бўйича рекордларини янгилади.
Бу ҳақидаги маълумотларни UFC промоушенига эгалик қилувчи Endavour Group компаниясининг АҚШ Қимматли қоғозлар бўйича биржасига тақдим қилган ҳисобот ҳужжатларида маълум қилди.
Унга кўра ташкилот қуйидаги йўналишларда турли хилдаги даромадларни қўлга киритган:
- ўтган йилги даромад 1.14 млрд. АҚШ доллари (промоушен 2021-йилнинг мос даврида 1.03 млрд. АҚШ доллари даромад қайд қилган эди.);
- энг кўп даромад келтирган йўналиш бу пуллик трансляциялардир - 794 млн. АҚШ доллари;
- чипталардан ишлаб олинган даромад - $389 млн. (2021-йили $274 млн.);
- соф фойда - $ 389 млн. (2021-йилнинг мос даврида $274 млн. қайд этилган);
- солиштириш учун UFC айни дамда Matchroom Boxing промоутерлик компаниясидан (Канело Альварес, Энтони Джошуа ва Дмитрий Биволларнинг жангларини ташкил этувчи компания) 28 мартага сердаромад ва 2022-йилда WWE‘дан 2 мартага кўпроқ пул ишлаб топган;
- 2022-йилда UFC ҳаражатлари 13% га қисқарган;
- Bloody Elbow нашри журналисти Джон Нэшнинг ҳисоб-китобига кўра 2022-йилда промоушен жангчиларга умумий ҳисобда $146 млн. кафолатланган гонорар тақдим этган. Бу эса умумий даромаднинг 12.8% ини ташкил этади.
Фикрлар