
Дам олиш кунларни топ-5да бизни супер 3 та тўқнашув кутиб турибди
Биринчи ўйин: Англия Премьер-лигаси доирасидаги Манчестер дербиси
Премьер-лиганинг 3-турида Манчестер шахрининг икки клуби "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги шиддатли ўйин бизни кутиб турибди. Икки жамоа ҳам мавсумни кутилганидек бошлай олмади, десак муболаға бўлмаса керак. "Шаҳарликлар" дастлабки турда ишончли тарзда ғалаба қозонган бўлса-да, иккинчи турда "Брайтон"га ўз уйида мағлуб бўлди. "Қизил иблислар" эса аввалига "Арсенал"дан ўйин томонлама устунлик қилган бўлса ҳам якунда ютқазиб қўйди. Кейнги бахсда эса "Фулҳэм" уйида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Жамоаларнинг ўзаро сўнги 5 та ўйинига қарайдиган бўлсак, устунлик "Манчестер Юнайтед" томонида - 2 ғалаба, 2 дуранг ҳамда 1 мағлубият. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидаги бахсда эса нурсиз дуранг қайд этилган. Ушбу қизиқарли ўтиши кутиаётган учрашув 14 сентябрь куни соат 20:30 да старт олади.
Иккинчи учрашув: Испания Ла Лигаси. "Реал Сосьедад" ва "Реал Мадрид"
Дастлабки уч тур якунларига кўра, турнир жадвали етакчиси бўлиб турган "қироллик клуби" биринчи турда ўзи учун ноқулай рақиб хисобланган "Осасуна"га қарши "Сантьяго Бернабеу"да қарши бахс олиб борди. Килиан Мбаппенинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Иккинчи турда дебютант "Реал Овеьдо" билан майдонга тушиб якунда 0:3 хисобидаги ғалабани қўлга киритди. Сўнгги баҳсда эса "Мальорка"га қарши кечган қийин бахсда Арда Гулер ҳамда Винисиус Жуниорнинг голлари билан 2:1 хисобида ғалаба қозонди.
сан-себастьянликлар эса дастлаб "Валенсия" билан кейн эса "Эспаньол" билан дуранг натижа қайд этган бўлса, учинчи турда "Реал Овеьдо" га қарши ўйинда 1:0 хисобида мағлуб бўлган. Жамоаларнинг сўнгги ўзаро баҳсида эса "қаймоқранглилар" 2:0 хисобида ғалаба қозонган эди. Ла Лиганинг марказий баҳси 13 сентябрда 19:15 да старт олади.
Учинчи ўйин: Италия А Сериясининг учунчи тур ўйини "Ювентус" ва "Интер"
Нафақат А Сериянинг, балки, ушбу ҳафтанинг марказий ўйини бўлиши кутилаётган учрашув Туриндаги "Альянц Стедиум" аренасида бўлиб ўтади. "Зебралар" дастлабки икки турда 100 фоизлик натижа билан жавдалда пешқадамлик қилмоқда. ЕЧЛнинг амалдаги финалчиси Миланнинг "Интер" клуби эса бир ғалаба ва бир мағлубият билан турнир жадвалининг олтинчи ўрнини банд этиб турибди. "Ювентус" ўтган мавсумнинг биринчи даврасида сафарда "нерадзуррилар" билан 4:4 хисобидаги дуранга имзо чеккан. Жавоб ўйинида эса ўз майдонида минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилганди. Бўлажак учрашув 13 сентябр санасида соат 21:00'да бошланади.
Comments