UFC янгиланган рейтинги эълон қилинди

  • 15 ноябрь, 2022, 14:42
  • 0
  • MMA

Супер тарзда бўлиб ўтган UFC 281: Adesanya vs. Pereira турниридан сўнг барча вазнлар ва вазнидан қатъий назар (pound-for-pound) рейтингида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Келинг бир бошдан ушбу ўзгаришларга кўз югуртириб чиқамиз:

IMG_20221115_134844_765

Вазнидан қатъий назар (pound-for-pound) рейтинги

- Исраэль Адесаньяни мағлубиятга учратган Алекс Перейра P4P рейтингида дебют қилди ва бира тўла 8-ўрингача кўтарилди;

- Леон Эдвардс (3-ўрин) икки поғонага юқорилади;

- Ислам Махачев (2-ўрин) ва Фрэнсис Нганну (5-ўрин) ҳам бу ҳафта битта поғонага ўз позицияларини яхшилаб олишди;

- Ўз камарини бой Исраэль Адесанья (6-ўрин) тўртта пунктга ўз аҳволини ёмонлаштирди;

- Дэйвисон Фигейредо (12-ўрин) ҳам ўз ўрнини икки поғонага бой берди;

- Шунингдек, Камару Усман (4-ўрин), Алджамэйн Стерлинг (9-ўрин), Иржи Прохазка (10-ўрин), Джон Джонс (13-ўрин), Макс Холлоуэй (14-ўрин) ва Брэндон Морено (15-ўрин) бир поғонага ушбу рейтингда пастлашди;

- Роберт Уиттакер P4P рейтингидан чиқариб юборилди.

Энг енгил вазн (56.7 кг)

- Бу ҳафта энг енгил вазн топ-15 рейтингида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

IMG_20221115_134847_131

Биринчи енгил вазн (61.2 кг)

- Ўтган турнирда Фрэнки Эдгарни нафақага жўнатган Крис Гутьеррез (13-ўрин) биринчи марта вазн рейтингига киритилди;

- Сонг Ядонг (9-ўрин) ва Умар Нурмагомедов (12-ўрин) биттадан ўз позициясини яхшилаб олишди;

- Педро Муньоз (10-ўрин) ўз ўрнини бир поғонага пасайтирди;

- Ўз фаолиятини якунлаган Фрэнки Эдгар топ-15 рейтингидан ҳам чиқарилиб ташланди. 

Ярим енгил вазн (65.8 кг)

- Бу ҳафта ярим енгил вазн топ-15 рейтингида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

IMG_20221115_134849_071

Енгил вазн (70.3 кг)

- Ренато Мойкано ушбу ҳафтадан (13-ўрин) енгил вазн топ-15 лигига киритилди;

- Клаудио Пуэльясни нокаут эвазига ютган Дэн Хукер (11-ўрин) бир поғонага юқорилади;

- Дамир Исмагулов (12-ўрин), Конор МакГрегор (14-ўрин) ва Тони Фергюсонлар (15-ўрин) бир поғонага пастлашди;

- Дрю Добер енгил вазн топ-15 лигидан чиқариб ташланди.

Ярим ўрта вазн (77.1 кг)

- Бу ҳафта ярим ўрта вазн топ-15 рейтингида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

IMG_20221115_134850_346

Ўрта вазн (83.9 кг)

- Алекс Перейра вазн чемпиони бўлгач, Исраэль Адесанья (1-ўрин), Роберт Уиттакер (2-ўрин), Джаред Каннонье (3-ўрин) ва Марвин Ветторилар (4-ўрин) бир пунктга ўз вазиятини ёмонлаштиришди.

Ярим оғир вазн (93 кг)

- Ўтган якшанбада Доминик Рейесни нокаутга учратган Райан Спэнн (10-ўрин) икки поғонага кўтарилиб олди;

- Ундан ташқари, Никита Крилов (7-ўрин), Пол Крэйг (8-ўрин) ва Волкан Ўздемир (9-ўрин) бир поғонага ўз ўрниларини яхшилаб олишди;

- Мағлубиятга учраган Доминик Рейес беш поғонага пастлади ва 12-ўринга жойлашди.

IMG_20221115_134852_594

Оғир вазн (120.2 кг)

- Бу ҳафта оғир вазн топ-15 рейтингида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!