UFCда рекорд ўрнатлди
Ads

Тошкент вақти билан бугун тонгда, ярим енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун Эдмонтонда UFC 240 кечаси бўлиб ўтди.

Чемпионлик камарини химоя қилган Макс Холлоуэй жангда ғолиб чиқди. Максга қарши октагонга кўтарилган Френки Эдгар UFCда рекорд ўрнатди.

Френки чемпион билан бўлган жангидан сўнг, умумий октагондаги вақти 7 соат бўлди. UFC тарихида хеч ким 7 соат октагонда бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эдгар UFC собиқ чемпиони саналади. У бир неча бор камарни химоя қила олган.

Умумий кўринишда, 25 та жанг ўтказиб, 17 та ғалаба қозонган ва 7 маротаба мағлуб бўлган. Унинг ҳисобида битта дуранг ҳам бор.