UFCдаги иккинчи ўзбек жанг аввалидаги фикрлари билан ўртоқлашди...
UFCда иккинчи ўзбекистонлик жангчи пайдо бўлди. "Bellator"да ўз жангларини ўтказиб келаётган "The Lion" номи билан машҳур Заррух Адашев Дана Уайт бошчилик қиладиган промоушен билан шартнома имзолади ва унга тез суръатларда октагонга кўтарилиш имконияти тақдим этилди. Маълумки, Заррух 13 июнь (Тошкент вақти билан якшанба тонгда) Лас-Вегас шаҳрида мезбон Тайсан Нэмга қарши дебют жангини ўтказади. Қуйида, ҳамюртимиз жангдан аввалги фикрларини билдириб ўтди.
- Аввало, барча юртдошларимизга UFC билан шартнома имзолашим борасида билдирган илиқ фикрлари ва табриклари учун самимий тарзда миннатдорлик изҳор этаман. Албатта, UFC даги рақиблар оддий бўлмайди. Шундай бўлса-да, мухлисларимизни хурсанд қилишга ва юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда 10 кг вазн ташлашга тўғри келиб қолди. Сабаби, воқеалар ривожи тезлашиб кетди. Насиб қилса, барчаси яхши бўлади ва сизларни ғойибона қўллаб-қувватлашларингиз ва дуоларингиз эвазига дебютим муваффақиятли кўриниш олади, деган умиддаман!
Фикрлар