Уимблдон. Алькарас ва Синнер чорак финалга йўл олди
Буюк Британия кортларида Уимблдон турнири давом этмоқда. Турнирнинг икл чорак финал жуфтликлари маълум бўлди.
Унга кўра, дунёнинг учинчи рақамли ракеткаси Карлос Алькарас нимчорак финал босқичида Уго Умберга қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:4, 1:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Энди у мазкур босқичда америкалик Томми Полга қарши кураш олиб боради.
Айни дамда дунёнинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Янник Синнер эса нимчорак финалда Бен Шелтонни 6:2, 6:4 ва 7:6 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга етиб келди. Энди у мазкур босқичда россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқади.
Маълумот ўрнида, чорак финал баҳслари эртага старт олади.
Фикрлар