Уимблдон. Надаль ярим финал баҳсини ўтказмай туриб турнирдаги юриши якунлади

Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг эркаклар баҳсларида илк финалчи номи аниқ бўлди.

Мусобақанинг 2-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Рафаэл Надаль ўз юришини якунлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Британия очиқ чемпионати расмий саҳифаси маълум қилди.

Гап шундаки, испаниялик ракетка устаси жароҳатини янгилаб олган. Чорак финал доирасидаги Фритцга қарши беллашувнинг иккинчи сетида Надалнинг мураббийи ўйинни тўхтатишни сўраган, аммо Рафа буни рад этганди.

Шу тариқа, унинг ярим финалдаги рақиби Ник Кирьос тўғридан тўғри ҳал қилувчи баҳсга йўлланмани қўлга киритди. Энди у финалда Жокович - Норрис тўқнашуви ғолиби билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!