Уимблдонда ким ғолиб бўлади?
Shahzod
Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль Уимблдон турнири олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлашимча ғолиблик учун Федерер ва Жокович асосий даъвогарлардир. Бундан ташқари кўплаб янги, ёш, истеъдодли теннисчилар етишиб чиқмоқда. Уларнинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Боиси, Уимблдон сенсациялар бўлиб турадиган ажойиб мусобақа саналади", - деди испаниялик ракетка устаси.
Изоҳлар (0)