Уиттакер: "Тайёргарлик авжида, кураш борасида Ҳамзатга анчагина қаршилик кўрасата оламан"
UFC ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Роберт Уиттакер Ҳамзат Чимаев билан бўлажак жанги олдидан тайёргарлик ҳақида гапирди.
"Мен ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Машғулотлар жуда яхши ўтди ва мен зўр формадаман. Анчагина вазн йўқотдим, чунки охирги жангим ҳам яқиндагина бўлганди.
Кураш борасида ҳам анча ўзимни тиклаб олдим, Ҳамзатга қарши анчагина қаршилик кўрсата оламан.
Олдинда 5 раунд кутиб турибди. Кардио ҳам мукамал даражага етди. 22 июнь куни Саудия Арабистонида мухлсиларни шиддатли жанг кутмоқда!", - деди Уиттакер.
Фикрлар